Долзарб мавзуда масофавий анжуман
Тошкент давлат педагогика университетида “Соҳибқирон Амир Темурнинг жаҳон тарихидаги ўрни“ мавзуида масофавий анжуман бўлиб ўтди.
Амир Темур таваллудининг 684 йиллигига
Тошкент давлат педагогика университетида “Соҳибқирон Амир Темурнинг жаҳон тарихидаги ўрни“ мавзуида масофавий анжуман бўлиб ўтди.
Йигирмадан ортиқ олий таълим муассасаларининг 130 дан зиёд профессор-ўқитувчилари, докторант ва талабалар иштирок этган тадбирда мавзуга доир маърузалар тингланди.
Маърузаларда элчи ва монах Иоанн Гринло, савдогарлар Паоле Зане, Бельтрамус де Мигнанелли ва Эммануил Пилотти, испан элчиси Руи Гонзалес де Клавихо, асирга тушган немис аскари Ёханнес Шилтбергернинг Амир Темур ички ва ташқи сиёсати ҳақида ҳали кўпчиликка номаълум фикрлари айтилди.
Анжуманда Амир Темур бобомизнинг ўлмас хотирасини тиклаш, беқиёс ҳаёти ва фаолияти ҳамда бой меросини ўрганиш борасида жуда катта ишлар амалга оширилаётгани билан бир қаторда Соҳибқироннинг ҳаёт йўли ва давлатчилигимиздаги ибратли сабоқларини ўқитишдаги айрим муаммоларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, Амир Темур ва темурийлар давлатида ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётни ўқитишда интерфаол услублардан фойдаланиш, Амир Темурнинг “Темур тузуклари”да давлат бошқарувига доир кўрсатмаларининг бугунги аҳамиятини ўқувчиларга ёритиб беришнинг методик йўллари масалалари бугунги кунда етарлича тадқиқ этилмаганлигига эътибор қаратилиб, бу борада тегишли кўрсатма ва тавсиялар ўртага ташланди.