ДХМ олис чўл ҳудудларида ҳам фаолият юритмоқда
Навоий вилояти Конимех тумани Давлат хизматлари маркази томонидан жорий йилнинг 9 ойида 12 минг 600 та хизмат кўрсатилди.
Навоий вилояти Конимех тумани Давлат хизматлари маркази томонидан жорий йилнинг 9 ойида 12 минг 600 та хизмат кўрсатилди.
Жамиятнинг барча қатлами манфаатларини ҳисобга олган ҳолда фаолият юритаётган марказнинг олис чўл ҳудудлари - “Баймурат” ва “Учтепа” овул фуқаролар йиғинларида шохобчалари ташкил этилган. Шунингдек, махсус жиҳозланган мобиль автобус орқали ўтказилаётган сайёр қабуллар чекка қишлоқлар аҳолисига катта қулайлик яратмоқда.
Айни пайтда марказ томонидан жисмоний ва юридик шахсларга якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) рухсат бериш, электр, газ, сув тизимларига уланиш, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш каби масалаларда 120 турга яқин давлат хизмати кўрсатилмоқда.
