Депутат муаммоларга ечим топишга киришди
Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Баҳодир Маъмуров “А.Фитрат” маҳалла фуқаролар йиғинида сайловчилар билан учрашиб, аҳоли муаммоларини ўрганди ва фуқароларнинг мурожаатларига амалий ечим излаш бўйича кўрсатмалар берди.
Депутат ҳудуддаги мактаб, спорт иншоотлари ва мактабгача таълим муассасаси фаолиятини ўрганиб спортчилар томонидан ёшларга бир хилдаги спорт кийимларини ташкил қилиш таклифини билдирди. Шунингдек, йиғинда жойлашган 10-мактаб ўқитувчилари томонидан мактабнинг назоратини кучайтириш мақсадида камералар ўрнатиш, замонавий ошхона қуриш, ўқувчиларнинг маънавиятини ошириш мақсадида тадбирлар учун фаоллар зали ташкил қилиш, мактабни ён атрофидаги деворларни қайта таъмирлаш, мактабни капитал таъмирга киритиш каби таклифларни билдирди.
Бундай учрашувларни доимий ташкил қилиш, аҳолига ёрдам бериш ва уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш юзасидан зарурий чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
[gallery-22539]
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурати), ЎзА мухбирлари.