Давр ўз қаҳрамонларини тан олдиради
Маълумки, бугунги таҳликали кунларда болаларимиз, ота-оналаримиз, хуллас ҳаммамиз уйда ўтирган бир паллада масофавий дарслар бўлмоқда.
Маълумки, бугунги таҳликали кунларда болаларимиз, ота-оналаримиз, хуллас ҳаммамиз уйда ўтирган бир паллада масофавий дарслар бўлмоқда. Ота оналаримиз бир вақтнинг ўзида ўз фарзандларига устоз ролини ҳам бажармоқда. Энди ўзингизнинг битта ёки иккита болангиз билан шуғулланиб кўраяпсиз. Бунинг нималигини ҳис қилаётган бўлсангиз керак. Менинг иккита бир синфда ўқийдиган невараларим ҳам мен билан бирга.
Булар билан дарс масофавий тарзда ўтилмоқда. Улар билан биргаликда дарс қиламиз. Иккита невара билан уч киши шуғулланаяпмиз, бири она тилидан, иккинчиси инглиз тилидан ва учинчиси математика ва бошқа фанлардан. Кўп вақтимиз шу иккита неварани дарсини қилдиришга кетмоқда. Гапнинг рости уч киши шу иккита бошланғич синф ўқувчиларини уддалашга қийналмоқдамиз.
Айрим ҳолларда “уйдаги ўқитувчиларнинг” жаҳли ҳам чиқиб қолади. Энди тасаввур қилинг битта ўқитувчига 30-35 нафар, айрим ҳолларда 40 нафар болани бириктирган. Улар билан ўқитувчи бир вақтнинг ўзида бирдагига шуғулланади ва ҳаммасига улгуради. Бунга қандай эришади, қандай муваффақият билан буларнинг уддасидан чиқади, ҳайратдан ёқа ушлайди киши.
Менимча бу ерда бир ғаройиб сир борга ўхшайди. Олдин кўп эшитган эдим, дунёда учта касб бор. Булар ўқитувчи-устозлар, қозилар ва табиблар. Бу касблар Аллоҳнинг инояти билан инсоният учун яратилган экан. Шу туфайли хонага ўқитувчи ва қози кириб келса, ҳамма ўрнидан туриб кутиб олишлари ҳам бежиз эмас экан. Табиб, одатда бемор бўлиб ётган кишининг олдига келганлиги учун бу тартиб унга ўрнатилмаган бўлса керак.
Ўқитувчининг вазифаси ота-она фарзандни дунёга келтирар экан, аммо устоз унга таълим бериб осмонга кўтарар экан. Бу вазифа Яратганнинг инояти билан бўлганлиги учун уни ҳамма беихтиёр тинглар, уни эшитар ва бўйсунар экан. Қози бу фоний дунёдаги адолатсизликларга барҳам бериш учун ҳукм чиқарар экан. Шу туфайли қозининг ҳукми кимга (раҳбарми у, бой-бадавлатми, камбағалми бари бир) ўқилишидан қатъи назар, уни бажаришга мажбур экан. Табиб ҳам касал сингари оддий одамлар, аммо Аллоҳ берган касби билан шу табиблар беморларни даволар ва ўзининг берган шифоси билан улар тузалиб чиқишар экан.
Бугунги вазият халқимизга шифокорнинг ҳам, ўқитувчи-устозларнинг ҳам кимлигини кўрсатиб қўйди. Буларнинг ҳақиқий қаҳрамонлигини энди ҳис қилаяпмиз. Ўқитувчи-устозлар ҳам илоҳий касб соҳиблари экан. Бир пайтлар ўқитувчилар устидан ҳам, шифокорлар устидан ҳам “мағзава” тўккан пайтларимиз бўлди. Мана бугун уларнинг кимлигини таниб қўйинглар деб, бизга дарс қилиб кўрсатмоқда.
Шу ўринда битта гапни таъкидлашни хоҳлар эдим. Агар юқорида таъкидланган касблар Аллоҳнинг инояти билан яратилган бўлса, унга хиёнат қилишга ҳаққимиз борми? Албатта йўқ биродарлар. Бироқ айрим ҳолларда докторлар ҳам, ўқитувчи-устозлар ҳам ўзимизнинг муқаддас бурчимизга бироз хиёнат қилдик. Ўқитувчилар аудитория кириб, буларни қандай ўқитаман, деган саволдан кўра қанча пул ишлайман, деган фикрни устун қўйган онларимиз ҳам бўлди. Буни тан олиб айтишимиз жоиз. Узоққа бормайман, мен ишлаб турган олийгоҳнинг ўзида айрим домлаларимиз кафедра мудирлари билан менга талабаси оз гуруҳни берибсан, фалончига талабаси кўп гуруҳни берибсан, чунки у сенга яқин, деган хархашаларга гувоҳ бўлганман.
Ҳар ҳолда ҳаётда анча-мунча ҳодисаларнинг ҳам гувоҳи бўлиб турибмиз, айримларини эшитиб, кўриб юрибмиз. Айрим шифокорларда ҳам шундай руҳият пайдо бўлдики, бемор унинг қабулига борганда, буни қандай даволайман, деган саволдан олдини, бундан “қанча ишлайман”, деган масалани устувор қилганлари ҳам кам бўлса-да борлиги ҳеч кимга сир эмас. Бутун умрини шу касбга бахшида қилган ҳалол-покиза фидокорлик билан фаолият олиб бораётган шифокорларимиз шаънига оз бўлса-да юқорида тилга олинган нопок шифокорлар путур етказади албатта.

Тасаввур қилинг бир чиройли оппоқ мато. Аммо унинг битта жойига бирорта қора доғ теккан бўлса, ташқаридан қараган одамлар кўзига шу қора доғ ташланади. Кўп ҳолларда бу матонинг бир жойида қора доғ бор экан демайди, балки бу мато бўлмайди, доғи бор экан, деб ҳаммасини йўққа чиқаради. Начора, ҳаёт шундай. Битта нуқсон билан жуда катта нарсанинг сифатитушиб кетади.
Бир ўқитувчи бир соат гапириб маъруза қилибди. Шу орада атайлаб битта нотўғри гапни ҳам қўшиб кетибди. Маъруза тугагандан кейин бир соатлик дарсни муҳокама қилибди. Ҳамма айтилган бир соатлик тўғри гаплар қолиб, бир лаҳзада гапирилган ўша битта нотўғри гап жуда катта мунозарага сабаб бўлибди. Битта хато учун бир соатлик дарсни бўлмайдиганга чиқарган экан. Биз қанчалик яхши ишларни қилмайлик битта хатомиз катта камчилик бўлиб кўринади. Бутун бир жамоа зўр фаолият кўрсатмасин, уларнинг ичидан битта нопок чиқиб қолса, ҳамма ёмон отли бўлади.
Бундан хулоса, шу қора доғни қандай йўқ қилиш мумкин. Биринчидан, буларга олдин иймон-эътиқод, виждон, ҳалоллик тушунчаларни киритган ҳолда маънавиятини кўтариш керак бўлади. Буни ёшликдан бошлаш керак. Бундай тарбия фақат ота-она, ўқитувчи ёки маҳалла билан чекланса ҳам торлик қилади. Бутун жамият ўнгланиши лозим. Жамиятда иқтидорлилар кўчада қолиб, “тупойлар” раҳбар бўлиб юрса ҳам, руҳиятга салбий жиҳатдан катта таъсир қилади. Иккинчидан, шу касби орқали оладиган қонуний маоши рўзғорини боқадиган даражада таъминлайдиган бўлиши лозим.

Агар домла ёки шифокор ҳалол покиза ишлаб юрса, олган маоши рўзғорини боқишга етмаса, болалари нон деб, аёли дод, деб турса ҳам вазиятни ўнглаб бўлмайди. Одамда вақтинча бўлса ҳам тинчини, фаровонлигини ва хотиржамлигини ўйлаб касбидан ноқонуний бўлса-да даромад қилишга ҳаракат қилади. Учинчидан, иккала тадбирнинг ҳам таъсири буларни ўнглай олмаса, буларнинг қонуний жазосини бериш керак. Нима бўлганда ҳам бутун бошли чиройли матонинг сифатини битта доғ билан туширмаслик лозим.
Ҳар қандай ёмонликнинг орқасида яхшилик, зулматнинг орқасида ёруғлик бор деган ҳикмат бугун амалда. Ҳаммамиз учун жуда катта тарбиявий аҳамиятга эга бўлган бу даврдан тегишли хулоса чиқарайлик. Ҳозир ҳамманинг шиори сабр ва шукур бўлиши лозим. Биз вабо билан курашаяпмиз, аммо қўлга қурол олиб, кўчама-кўча чопиб, пистирмадан пойлаб курашмаяпмиз. Бемалол уйда ўтириб курашаяпмиз. Бунга ШУКУР қилишимиз керак.

Албатта шу кураш жараёнида маълум чекловлар ўрнатилди. Бу чекловлар ҳам ўзимизнинг, фарзандларимизнинг, жамоамизнинг, халқимизнинг, қолаверса бутун жамиятнинг фойдамизга. Бунинг учун уйда қолиб, нолимасдан САБР қилишимиз лозим. Кўриниб турибдики, бугун ўта хурсанд бўладиган замон ҳам эмаслигини, нолиб изтироб чекадиган ҳам замон эмаслигини тўғри тушунган ҳолда сабр ва шукроналикни шиор қилиб яшашлигимиз лозим. Бугунги синовли дамлардан эсон-омон чиқиб олишимизга Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин.
Биз болаларимизни ўзимиз ўрнак бўлиб тарбиялайдиган палла ҳам айнан ҳозир. Чунки кўп ҳолларда болаларимиз уйқудан турмасдан ишга кетадиган ва улар ухлаб қолгандан кейин ишдан қайтиб кириб келадиган эдик. Мана катта имконият, болаларимизнинг меҳрига биз тўядиган палла, мос равишда болаларимиз ҳам биз ота-оналарнинг меҳрига тўядиган даврни бошимиздан кечирмоқдамиз. Бунинг ҳам қадрига етайлик.
Яна бир нарсани англаб, қадрига етадиган, бизга ким кимлигини кўрсатиб қўядиган давр десак ҳам хато бўлмайди. Давр қаҳрамонларни тан олдирар экан. Мана ўқитувчи-устозлар ким, шифокорлар ким. Иккаласи ҳам Яратганнинг инояти билан яратилган касб соҳиблари ўзларининг кимлигини кўрсатиб қўйди. Улар инсон сифатида азиз мукаррам, мутахассислар сифатида давр қаҳрамонлари экан. Буни тан олмаслик ҳаётга бефарқликдан бошқа нарса эмас.
Мамаюнус Пардаев, Самарқанд давлат
иқтисодиёт ва сервис институти
профессори, иқтисод фанлари доктори