Давр шиддати ижодкорлар нигоҳида
Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилувчи ушбу танлов истиқлол йилларида эришилган ютуқларни гўзал бадиий-тасвирий тарзда мухлисларга тақдим этиши билан аҳамиятлидир.
Сен — қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!
Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган "Энг улуғ, энг азиз" анъанавий танловининг тасвирий санъат, фото-дизайн йўналишига бағишланган асарлар кўргазмаси ташкил этилди.
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нуриддинов, Республика "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси раиси Исфандиёр Латипов, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА бош директори Абдусаид Кўчимов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов миллий тараққиётнинг янги босқичига чиқаётган, тобора янгиланиб бораётган Ўзбекистонимизда кечаётган ислоҳотлар, ижобий ўзгаришлар жараёни, шиддатли эзгу ишлар халқаро миқёсда ҳам юксак эътироф этилаётганини таъкидлади.
Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилувчи ушбу танлов истиқлол йилларида эришилган ютуқларни гўзал бадиий-тасвирий тарзда мухлисларга тақдим этиши билан аҳамиятлидир. Бу йилги ижодий лойиҳа Президентимизнинг 2020 йил 27 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Маданият вазирлиги, Миллий телерадиокомпания, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси, "Ўзбеккино" миллий агентлиги, Бадиий академия, "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилмоқда. Унга тақдим этилган асарлар "Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори мазмунини ўзида мужассам этган.
Дарҳақиқат, мамлакатимизда кечаётган амалий саъй-ҳаракатлар, халқпарвар сиёсат, она юртимизда содир бўлаётган улуғ ишлар қалбимизда чексиз фахр уйғотмоқда. Буларнинг бари танлов учун тақдим этилган ижодий ишларда ўз аксини топгани билан аҳамиятлидир. Кўргазма экспозицияси билан танишиб, гўё шиддатли жараёнлар ичра юргандек, бугунги масъулиятли давр муҳити, унинг нафасини туйгандек бўласиз.
Кўргазмадаги ижод намуналарида кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий-иқтисодий, ижтимоий, тадбиркорлик ва бизнес, рақамли технологиялар, маънавий-маърифий жабҳалардаги кенг қамровли ишлар ёрқин ва бетакрор, ўзига хос ижодий ёндашув асосида акс эттирилган. Буларнинг бари истиқлолни, унинг азиз неъматларини, осуда кунларни қадрлашга ундайди.
Кўргазмадаги ижод намуналарида кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий-иқтисодий, ижтимоий, тадбиркорлик ва бизнес, рақамли технологиялар, маънавий-маърифий жабҳалардаги кенг қамровли ишлар ёрқин ва бетакрор, ўзига хос ижодий ёндашув асосида акс эттирилган. Буларнинг бари истиқлолни, унинг азиз неъматларини, осуда кунларни қадрлашга ундайди.