“Давлат хавфсизлик хизмати кубоги”мусобақалари ўтказилади
Давлат хавфсизлик хизмати, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Спорт вазирлиги томонидан Футбол ассоциацияси ҳамкорлигида футбол ва мини-футбол бўйича “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги”га старт берилди.
Бундан кўзланган мақсад соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида футболни оммалаштириш, шунингдек, улар орасидан иқтидорларни аниқлаш ва қўллаб-қуватлашдир.
16 ёшдан-30 ёшгача бўлган ўғил болалар футбол ва мини-футбол, қизлар эса мини-футбол бўйича мусобақаларда иштирок этишлари мумкин.
1-босқич – туман, шаҳар саралаш мусобақалари апрель-май ойларида;
2-босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича саралаш мусобақалари июнь-июль ойларида;
3-босқич – республика бўйича финал мусобақалари август ойида бўлиб ўтади.
“Соғлом ёшлар – Янги Ўзбекистон келажаги” шиори остида “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” 2023 йилда бутун республика бўйлаб 250 мингдан ортиқ ўғил-қизларни бирлаштирган бўлса, бу мавсумда янада каттароқ марралар кўзланмоқда.
ЎзА