Давлат харидлари тизимидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди
Тошкент шаҳрида Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Учрашувда Булунғур, Қамаши, Хатирчи, Андижон, Давлатобод, Избоскан, Когон, Зафаробод, Сариосиё, Хўжайли, Қувасой, Оқолтин, Янгиобод туманлари ҳамда Урганч шаҳридан Агентликнинг лойиҳа офиси масъуллари онлайн иштирок этди.

Очиқ мулоқот давомида давлат харидлари тизимидаги долзарб масалалар, Электрон кооперация порталидан рўйхатдан ўтиш, маҳсулот ва хизматларни жойлаштириш тартиби, шунингдек, саноат кооперацияси ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги ҳамкорлик имкониятлари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Тадбирда иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан жавоб қайтарилди. Тадбиркорлар томонидан таклиф ва эътирозлар билдирилди. Келиб тушган мурожаатлар бўйича тегишли масъуллар бириктирилиб, мавжуд муаммоларни белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан вазифалар белгиланди.
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида учрашувлар давом этмоқда.

Г.Бобоева, ЎзА