Давлат хизматида очиқ танловнинг аҳамияти қандай?
Бугунги кунда давлат органлари ва ташкилотларига ишга қабул қилиш меритократия тамойили асосида, яъни энг муносиб, малакали ва билимли ходимларни ишга қабул қилиш назарда тутилган.
Бугунги кунда давлат органлари ва ташкилотларига ишга қабул қилиш меритократия тамойили асосида, яъни энг муносиб, малакали ва билимли ходимларни ишга қабул қилиш назарда тутилган.
Муҳтарам Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларида давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилиши белгиланган ва мазкур танловларни ташкиллаштириш, уларни ўтказилишида шаффофликни таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий филиаллари зиммасига юклатилди.
Шунга кўра, жорий йилнинг август ойида филиал томонидан вилоят бандлик бош бошқармаси ва молия бош бошқармалари билан биргаликда вакант лавозимларга замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган, энг муносиб ва қобилиятли шахсларни ишга қабул қилиш мақсадида танлов ташкил қилинди.
Танлов эълон қилингандан кейин 15 кун давомида Навоий вилоят молия бош бошқармасига 3 та вакант лавозимларга 24 нафар, вилоят бандлик бош бошқармасига 5 та вакант лавозимларга 19 нафар номзодлар электрон тарзда ҳужжатларни топширди.
Мазкур танлов 3 босқичда шаффоф тарзда амалга оширилди, яъни 1-босқичда дастлаб номзодлар малака талабларига мувофиқлиги ўрганилди, ушбу босқичда номзодлар чақирилмасдан уларнинг ҳужжатлари асосида ўрганилди, 2-босқичда тест синовидан ўтказилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тест жараёни замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда, онлайн тарзда – test.argos.uz тест тизими орқали топширилди. Мазкур тест тизими 3 та блокдан иборат бўлиб, 1-блок номзодларнинг ахборот коммуникация технологиялари соҳасидаги билимини баҳолади, 2-блок иқтисодиёт соҳасидаги билимини баҳолади ва 3-блок сиёсат, ҳуқуқ, маънавият, тарих йўналишидаги билимларни баҳолади ва мана шу тестдан белгиланган баллдан юқори баллни тўплаган номзодлар кейинги босқичда суҳбатдан ўтказилди. Умумий натижаларга кўра танлов комиссия томонидан номзодларнинг энг муносиби ишга танлаб олинди.
Жумладан, танлов эълон қилинган Молия бош бошқармасидаги 3 та вакант лавозимдан 2 таси, Бандлик бош бошқармасидаги 5 та вакант лавозимдан 1 таси энг муносиб номзодлар билан тўлдирилишига эришилди. Қолган 5 та вакант лавозимларга номзодлар талабларга жавоб бермади. Шунга кўра, бошқармалар томонидан мазкур тўлдирилмаган вакант лавозимларга қайта танлов эълон қилиниши белгиланди.
Б.Искандаров , Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг
Навоий вилояти филиали бош инспектори