Давлат байроғи қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан Гулистон шаҳрида ҳам байрам тантаналари ташкил этилди.
Эрта тонгдан давлат байроқлари ўрнатилган автомобиллар шаҳар кўчалари бўйлаб ҳаракатланди.
Асосий байрам тадбирида секторлар раҳбарлари, давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари жамоалари, нуронийлар, ёшлар, туман ва шаҳарлардан келган кўплаб вакиллар иштирок этди.
[gallery-14659]
–Давлатимиз байроғи барча юртдошларимиз учун давлат рамзи сифатида қадрланиб, халқаро тадбирларда, спорт мусобақаларида бу ҳолат янада яққол намоён бўлади. Айниқса, БМТ қароргоҳида ҳам давлатимизнинг рамзи бўлган муқаддас байроғимизнинг ҳилпираб туриши қалбимизга ўзгача ғурур бағишлайди, – дейди “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Б.Норжигитова.
Тантанада Сирдарё вилояти ҳокими, сенатор Акмалжон Маҳмудалиев сўзга чиқиб, йиғилганларни ушбу сана билан самимий қутлади.
Тадбир санъаткорлар ижросидаги концерт дастури билан янада кўтаринки руҳла давом этди.
Ш.Суяров, Ш.Ортиқбоев(сурат),
ЎзА мухбири