Дарё бўйида бунёдкорлик нафаси
Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги Дарё бўйи маҳалласида аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш ва бандликни таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, давлат инвестиция дастури асосида маҳаллада янги мактаб ва мактабгача таълим ташкилоти бинолари қурилмоқда. Аҳоли ташаббуси билан болалар спорт майдончаси ва пиёдалар йўлакчаси барпо этилди. Шунингдек, 2,1 километр ички йўлни асфальтлаш режалаштирилган.
[gallery-32090]
Маҳаллада тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринлари яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, имтиёзли кредит асосида ўз фаолиятини йўлга қўйган Шириной Жуманиёзова маҳалла хотин-қизларининг бандлигини таъминлашга ҳисса қўшмоқда. Ёш тадбиркор Рустам Айтбоев эса қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш соҳаларидаги фаолияти орқали янги иш ўринлари яратмоқда.
Бугунги кунда 558 та хонадонда 3 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган Дарё бўйи маҳалласида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳудуд қиёфасини янгилаш, аҳоли учун қулай шароитлар яратиш ва турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат+видео), ЎзА