Даромад топиш истагидаги аёлларга кўмак берилди
Жойларда аҳоли кайфиятига таъсир қилувчи муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида масъул ташкилотлар томонидан сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳар Сергели туманида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Шаҳноза Султонованинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Унда даромад топиш истагида мурожаат қилган, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган 2 нафар аёлга уй шароитида даромад топиши учун шароит яратиш мақсадида субсидия асосида ноутбук ҳамда моноблок топширилди.

Қабулга келган хотин-қизларнинг соғлигини тиклаш, моддий ёрдам, бандлик, кредит масалаларидаги мурожаатлари масъул ташкилот ходимлари иштирокида кўриб чиқилди. Фуқароларга мурожаатлари бўйича қонуний тушунтиришлар берилди, тегишлилиги бўйича барча мурожаатлар ижрога қаратилди ва назоратга олинди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА