Чорвачиликни ривожлантиришда инновацион ёндашув
Самарқанд ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида “Чорвачиликдаги долзарб масалалар ечимига инновацион ёндашув” мавзусида илмий-техник анжуман бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассислари, соҳа олимлари ва тадқиқотчилари, таянч докторантлар, филиал профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.
Анжуманда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан чорвачилик соҳасини ривожлантириш, аҳолини сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, мазкур тадбирни ташкил этишдан кўзланган мақсад ва ушбу йўналишда юртимизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз борди.
[gallery-9333]
Бугунги кунда ветеринария ва чорвачилик бўйича амалга оширилаётган жадал ислоҳотларни ва унинг аҳамиятини ҳар томонлама таҳлил қилиш, соҳа ва унинг тармоқларини изчил ривожлантириш учун илмий-услубий асосларни ривожлантириш, зарур бўлган чора-тадбирларни белгилаб олиш, инновацион ёндашув асосида иш олиб боришнинг аҳамияти қайд этилди. Жумладан, “Қоракўлчилик соҳасида долзарб масалалар ва истиқболлар”, “Қорақалпоғистон шароитида ҳайвонларнинг эктопаразитларига қарши курашнинг янги самарадор усулларини ишлаб чиқиш”, “Қорақалпоғистон шароитида бир ўркачли туяларнинг маҳсулдорлигини ошириш йўллари” мавзуларида маърузалар тингланди.
Тадбир иштирокчилари бугунги кунда ветеринария ва чорвачилик соҳаси истиқболлари, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Анжуман якунида фаол иштирокчилар рағбатлантирилди.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА