Чорвачиликда истиқболли лойиҳалар
Наманган вилояти Поп туманидаги “Тўда наслли чорвалари” масъулияти чекланган жамиятида Австрия давлатидан келтирилган 64 бош наслли қорамол парваришланмоқда.
Наманган вилояти Поп туманидаги “Тўда наслли чорвалари” масъулияти чекланган жамиятида Австрия давлатидан келтирилган 64 бош наслли қорамол парваришланмоқда.
Лойиҳа қиймати 2,9 миллиард сўмни ташкил этган хўжаликда 15 кишининг иш билан бандлиги таъминланган. Боқувдаги чорва молларининг маҳсулдорлиги маҳаллий зотларга нисбатан жуда юқори бўлиб, лойиҳанинг навбатдаги босқичида Австриядан яна 36 бош қорамол келтирилиши режалаштирилган. Ҳозирда ушбу мақсадга йўналтирилган банк кредити олиш учун ҳужжатлар ҳозирланмоқда.
Фаолиятни кенгайтириш эвазига келгусида хўжалик қошида сут ва гўштни қайта ишлайдиган цех ташкил этиш, эл дастурхонига колбаса, пишлоқ, қатиқ, сметана сингари маҳсулотларни етказиб бериш ният қилинган.