Чиқиндига даромад манбаи сифатида қараш лозим
Сирдарёда вилояти Гулистон шаҳрининг "Янги ҳаёт" маҳалласида чиқиндиларни саралаб йиғиш акцияси ўтказилди. 30 март –Халқаро чиқиндисиз кун муносабати билан ўтказилган тадбир ҳудудларни тоза-озодалигини таъминлашга, жамоатчиликда бу борада дахлдорлик ҳиссини уйғотишга хизмат қилиши таъкидланди.

Маълум қилинишича, энди чиқиндиларга чиқинди деб эмас, даромад манбаи деб қараш лозим. Уларни саралаш ва қайта ишлаш орқали турли хўжалик моллари, елим идишлар ва қоғозлар ишлаб чиқариш мумкин. Иштирокчилар томонидан кун давомида маҳалла ҳудудида жойлашган Гулистон деҳқон бозори атрофи чиқиндилардан тозаланди.



Табиат ресурслари вазирлиги Сирдарё вилояти бошқармаси матбуот хизматининг қайд этишича, акция доирасида вилоят бўйича 37 тоннага яқин чиқиндилар йиғилиб, белгиланган тартибда утилизация қилинди.
Ш. Суяров,
ЎзА