Чекка ҳудуд аҳолиси учун туҳфа
Фарғона вилоятида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига кўра 44 та мактабгача таълим муассасалари бутунлай янги қиёфага кирди.
Фарғона вилоятида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига кўра 44 та мактабгача таълим муассасалари бутунлай янги қиёфага кирди.

2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада ривожлантириш Дастури доирасида муайян амалий ишлар бажарилмоқда. Хусусан, Фарғона туманида ҳам сўнгги йилларда ўнга яқин янги давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари иш бошлади. Мазкур масканларда болажонларнинг таълим-тарбия олиши учун барча шароит яратилган бўлиб, улар замонавий юмшоқ мебель ҳамда ўйинчоқлар билан тўлиқ таъминланди. Эндиликда бу масканларда тарбияланувчилар инглиз ва рус тилларини бемалол ўрганишлари мумкин.

Яқинда тумандаги “Кончилар” маҳалла фуқаролар йиғинида 10-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти бутундай қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. 280 ўринли замонавий боғчанинг қурилиш ишларига 4 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарф этилди.