“Cadet and junior Asian Cup Tashkent-2026” турнири старт олди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси” спорт мажмуасида ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Учқун Муродов хотирасига бағишлаган Осиё кубогининг саралаш баҳслари бошланди.
[gallery-29686]
Икки кун давомида ўсмирлар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. 30-31 май кунлари эса ёшлар орасида кучлилар аниқланади.
Мусобақада юртимиз дзюдочиларидан ташқари Россия, Озарбайжон, Грузия, Эрон, Мўғулистон, БАА, Қозоғистон, Хитой Тайпейи, Ҳиндистон, Шри-Ланка, Тожикистон, Қирғиз Республикаси, Саудия Арабистони каби 20 дан зиёд давлатлардан келган 1200 нафарга яқин спортчи ўз маҳоратини намоён этмоқда.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА