Бухоронинг тарихий обидалари рассомлар нигоҳида
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро ўзининг бетакрор тарихий-меъморий обидалари ва бой маданий мероси билан дунёга танилган. Очиқ осмон остидаги ноёб музей сифатида эътироф этилган қадимий шаҳарга ҳар йили минглаб маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ташриф буюради.
Тарихий обидалар, қадимий кўчалар ва асрлар нафаси уфуриб турган масканлар сайёҳларни нафақат томошага, балки ижодга ҳам чорламоқда. Айниқса, Арк қўрғони, Минораи Калон, Пойи Калон мажмуаси каби тарихий-меъморий ёдгорликлар рассомлар учун битмас-туганмас илҳом манбаига айланган. Санъат аҳли ушбу обидаларнинг меъморий жозибаси, тарихий қадр-қиммати ва миллий руҳини ўз асарларида бадиий талқин этмоқда.
Бухорода ўтказилган халқаро Биеннале фестивали шаҳарнинг жаҳон маданий ҳаётидаги ўрни ва нуфузини янада мустаҳкамлади. Мазкур нуфузли ижодий майдон турли мамлакатлардан ташриф буюрган рассомлар, санъатшунослар ва маданият намояндаларини бирлаштириб, Бухоронинг бой тарихий-маданий меросини халқаро майдонда кенг намоён этди.
[gallery-30262]
Бугун маҳаллий ва хорижий рассомлар томонидан яратилаётган рангтасвир, графика ва акварель асарлари халқаро кўргазмалар, галереялар ҳамда шахсий коллекцияларда намойиш этилмоқда. Бу асарлар орқали Бухоронинг тарихий қиёфаси, миллий қадриятлари ва маданий бойлиги дунё жамоатчилигига кенг танитилмоқда.
Шубҳасиз, бундай маданий тадбирлар ва ижодий ҳамкорликлар Бухоронинг жаҳон туризми ва маданияти марказларидан бири сифатидаги нуфузини янада оширишга хизмат қилади. Энг муҳими, улар халқлар ўртасида маданий мулоқотни ривожлантириш, миллий маданий меросни кенг тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА