Бухорода йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси аниқланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилояти ахборот-кутубхона марказида «Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Унда Бухоро вилояти ахборот-кутубхона маркази, шаҳар ва туманлар ахборот-кутубхона марказларидан 14 нафар мутахассис иштирок этди. Иштирокчилар касбий билим ва кўникмалари, ижодий ёндашуви ҳамда соҳадаги амалий тажрибасини намоён қилди.
Танлов давомида иштирокчиларнинг касбий салоҳияти, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш даражаси, мантиқий фикрлаши ва соҳавий билимлари баҳоланди.
[gallery-31620]
Якуний натижаларга кўра, Бухоро вилояти ахборот-кутубхона маркази Ахборот-кутубхона фондларини жамлаш хизмати раҳбари Тахмина Луқмонова биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Шофиркон тумани ахборот-кутубхона маркази Ахборот-библиография хизмати раҳбари Наргиза Муқимова иккинчи, Вобкент тумани ахборот-кутубхона маркази Ахборот-библиография хизмати раҳбари Дилдора Набиева учинчи ўринга сазовор бўлди.
Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА