Бухорода туризм ярмаркаси
Бухорода “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризм ярмаркаси бўлиб ўтди. Ярмаркадан кўзланган асосий мақсад, мавжуд туризм объектларига аҳолини кенг жалб қилиш, туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари ва туристик масканларни қўллаб-қувватлаш, туроператор ва турагентларни истеъмолчиларга танитиш.
Тадбирда ҳунармандчилик ва миллий сувенирлар маҳсулотлари ярмаркаси, ички туризм йўналишида фаолият юритувчи туроператорлар ҳамда корхона, ташкилотлар ҳамкорлигида “тадбиркор билан тадбиркор” (B2B) учрашувлар, “тадбиркор билан мижоз” (B2C) механизмлари асосида учрашувлар, ички туризм соҳасида янги ҳамкорлар билан келишувларга эришиш, қолаверса, тажриба алмашиш амалиёти йўлга қўйилди.
Тадбир доирасида Бухоронинг туризм салоҳияти тўғрисида тақдимот ўтказилди. Шунингдек, миллий куй-қўшиқлар оҳангида фолкьлор жамоаларининг чиқишлари ташриф буюрган томошабин ҳамда сайёҳларга кўтаринки руҳ бағишлади.
[gallery-22129]
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари