Бухорода чорва қишлови: талафотнинг олди олинмоқда
Бухоро вилоятида аномал совуқ, яъни ҳаво ҳароратининг пасайиб кетиши оқибатида чорва моллари ва паррандалар озуқа базасини мустаҳкамлаш, қўш-қўтон, қўйхоналар, молхона ва паррандахоналарни иситиш, молбоқарлар, чўпон, чорвадорларни ижтимоий-иқтисодий ҳимоялашнинг барча чоралари кўрилмоқда.
– Жумладан, вилоятда 2 та “Чорвадорлар штаби” ва туманларда 14 та штаблар ташкил этилди, – дейди Бухоро вилояти “Чорванасл” маркази директори Носир Раҳматов. – Штабларга 156 нафар мутахассис-ходимлар, 12 нафар техник ходимлар, 11 та махсус Дамас, 48 та трактор ва тиркамалар, 12 та юк машиналари жалб қилинди. Отрядлар томонидан, ҳудудларда фаолият кўрсатаётган 1048 та чорвачилик хўжаликлари, шундан қорамолчилик йўналишида 416 та, (шундан 102 та қорамолчилик-наслчилик хўжаликлари) қўй ва эчкичилик 207 та (9 та қоракўлчилик, 1 та наслли эчкичилик), 3 та йилқичилик 2 та туячилик 98 та, паррандачилик, 31 та асаларичилик ва 9 та қуёнчилик хўжаликлари бирма-бир ўрганиб чиқилди. Хўжаликларда малакали ветеринар ва чорвадорлар бириктирилиб, кечаю-кундуз фаолияти йўлга қўйилди.

Қорамолчилик тармоғида 416 та фермер хўжаликларининг 148 тасига қўшимча 216 та суғориш иншоотлари, 51 та тоза сув цистерналари, 188 та қишки бинолар қайта санация қилинди. 4 минг 156 бош қорамоллар (2 ёшгача бўлган ва эркак бузоқлар) ёпиқ биноларга жойлаштирилди. Шунингдек, 78 та фермер хўжаликларида ем пишириш қозонлари, 48 та иситиш печлари ўрнатилиб, бузоқхоналарда иссиқ сомонли тўшамалар, 459 та эшик ва дерезаларда плёнкалар билан маҳкамланди.

Жондор тумани “Мохон” ҳудудидаги “Иброҳим Нурали Зуфар” фермер хўжалигида 246 та қўй ва эчкилар, 78 бош қорамоллар, Пешку туманидаги “Пешку чорва юлдузи” МЧЖдаги 112 бош қорамоллар, 316 бош қўй ва эчкилар, Қоровулбозор тумани “Бўзачи” ҳудудидаги “Замир Амон” фермер хўжаликларида парваришланаётган 120 бош қорамоллар, 411 бош майда шохли молларга қўшимча 13.4 тонна тўйимли озуқалар етказиб берилди.

Шунингдек, 272 минг аҳоли хонадонларида парваришланаётган 1 миллион 89 минг бош қорамоллар 2 миллион 13 минг бош қўй ва эчкилар, 178 минг бош турдаги қишлоқ хўжалиги ва уй ҳайвонларини озиқлантириш, суғориш иншоотлари зооветеринария талаблари асосида сақлаш шароитларини яхшилаш мақсадида зооветеринар мутахассислар томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Паррандачилик йўналишида фаолият кўрсатаётган 92 та (шундан 18 та саноат усулидаги парранда фабрикалари) паррандачилик хўжаликларида 3 миллион 122 минг бош парранда парвариш қилинмоқда.

Хўжаликлардаги 216 та паррандахоналар, 45 та жўжахоналарга 612 та иситиш печлари (иссиқ ҳавони пурковчи мосламалар), электр-энергия ишлаб чиқарувчи мосламалар (движок), 235 тонна тўла қийматли озуқалар захираси яратилди.
Вилоятдаги 41 та асаларичилик хўжаликларида аномал совуқлик даврида асалари оилаларини ер устида пасейкаларда совуқ қишдан сақлаб қолиш учун уядаги бўш рамкаларни олиб ташлаш ва махсус кўрпача ва ёстиқчалар билан беркитиш, уя тирқишларини қисқартириш ва уяларни ўралган жойда сақлаш, асаларига қўшимча озуқаларни бериш бўйича тавсиялар берилмоқда.

Чорва ва парандачилик хўжаликларининг ички эҳтиёжидан келиб чиқиб, чорва озуқаларига (дағал хашак, комбикорма, тўйимли ва кучли озуқалар) хўжаликлар томонидан 90 кунлик захираси таъминланмоқда.
Чорва қишлови мавсумида, тадбирлар давомида қўшимча 2.9 минг тонна пахта шроти, 3.1 минг тонна пахта шелухаси, 1.2 минг тонна комбикорма, 235 тонна кепак, 211 тонна бошқа чорва озуқалари ва қўшимчалари жамғарилди.
Шунингдек 5.5 минг комплект иссиқ кийим-бош, 3.6 тонна ёқилғи-мойлаш материаллари захираси яратилди.
Айни пайтда вилоят ҳудудларида чорва моллари ва паррандалар ўртасида сабабсиз чиқим, ўлим ёки мажбурий сўйиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Зариф Комилов,
ЎзА