Бутунжаҳон антидопинг агентлиги мутахассислари мамлакатимизда
Тошкент шаҳрида Минтақавий антидопинг агентлигининг (RADOCA) навбатдаги ҳисобот йиғилиши ўтказилмоқда.
Мазкур йиғилишда Минтақавий антидопинг агентлигига аъзо мамлакатлар ўзлари томонидан допингга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланмоқда ва олдиндаги янги режалар бўйича таклифлари кўриб чиқилаётир.

Йиғилишда Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA)нинг Миллий ва Минтақавий антидопинг ташкилотлари билан ишлаш бўйича бош менежери Ева Лукоcиуте-Станикуниене ҳамда WADA мутахассислари томонидан Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Қозоғистон, Мўғулистондан ташриф буюрган ходимларга тренинг машғулоти ўтказилмоқда.

Шунингдек, тадбирлар доирасида мамлакатимизда спорт соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Ушбу соҳадаги мутасадди раҳбарлар билан учрашувлар ҳам ўтказилмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА мухбири