Бурч, жасорат, матонат – спортда ҳам, хизматда ҳам
Ўзбекистон Республикаси “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти Хоразм вилояти кенгаши томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида футбол биринчилиги мусобақаси ана шундай номланди.
Муросасиз ва қизғин кечган баҳсларда жамоалар ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, маҳорати ва жамоавий ҳамжиҳатлигини намоён этди.

Натижаларга кўра, Хоразм вилоят давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси футбол жамоаси биринчи, вилоят ички ишлар бошқармаси ходимларидан иборат жамоа иккинчи ва вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси терма жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Муносиб иштирок этган ва ғолиб бўлган жамоалар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.
Аҳмаджон Шокиров, ЎзА