Бухоро – ислом олами маданияти пойтахти
Жорий йил апрель ойида “Бухоро – 2020 йилда ислом олами маданияти пойтахти” тадбирлари бўлиб ўтади.

Ҳозирда шарафли мақомга эга бу тадбирга тайёргарлик кўрилмоқда. Шу жараённинг бориши билан танишиш мақсадида Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (АЙСЕСКО) масъул вакили Рихиати Салиҳ Нажиб бошчилигидаги делегация Тошкентга келди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида делегация ва мамлакатимиз мутасадди ташкилотлари вакиллари иштирокида ишчи гуруҳ учрашуви бўлиб ўтди.
Маданият вазири ўринбосари Камола Оқилова, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров ва бошқалар мамлакатимизда фан, таълим-тарбия, илм-маърифат равнақига устувор аҳамият қаратилаётганини таъкидлади.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2020 йил мамлакатимизда "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" деб эълон қилиниши замирида ҳам бу йўналишдаги ишларни замон руҳига ҳамоҳанг ташкил этишдек эзгу мақсадлар кўзланган. Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам бу борада амалий вазифалар белгилаб берилган.
Мулоқот самимий ва дўстона руҳда кечди. Унда 2020 йил 14-17 апрель кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган “Бухоро – 2020 йилда ислом олами маданияти пойтахти” тадбирларига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан ўзаро фикр-мулоҳаза алмашилди.
Маданият вазири ўринбосари К.Оқилова тадбир доирасида юртимиз ҳунармандлари, хаттотлари хориждан ташриф буюрган ислом маданияти олами вакилларига Шарқ ҳунармандлиги ҳамда хаттотлик санъати намуналаридан ташкил топган кўргазмани намойиш қилиши, илмий-амалий анжуманда Ўзбекистон вакиллари ҳам мавзу йўналишларига кўра Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида иштирок этишини таъкидлади.
Шоазим Миноваровнинг фикрича, 14 апрель куни олий мартабали меҳмонлар учун тадбирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Ушбу анжуманда АЙСЕСКО бош директори ҳам иштирок этади.
Рихиати Салих Нажиб ислом дини маданияти маркази деганда наинки динни тарғиб қилувчи, балки ислом динининг илм-фан, маданият олами эришган ютуқлари бўйича тажриба алмашиш майдони ҳам тушунилиши зарурлигини айтди.
АЙСЕСКО бош директори маслаҳатчиси Бенарафа Абдел Иллаҳ Имом ал-Бухорий мақбарасини зиёрат қилишни ҳам анжуман ишчи-дастурига киритиш таклифини берди.