Бугунги ҳашарда 80 минг профессор-ўқитувчи ва талаба иштирок этмоқда
Олий ва ўрта махсус таълим тизимидаги муассасаларда ҳам умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари томонидан муассасалар ҳудуди ва атрофидаги майдонлар тозаланиб, ўқув бинолари, спорт иншоотлари, талабалар турар жойларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Олий таълим муассасалари ҳовлисидаги дарахтлар оқланиб, уларга шакл берилмоқда, турли манзарали ва мевли дарахт кўчатлари, гуллар экилмоқда, ариқлар тозаланмоқда.
Фаол талабалардан иборат гуруҳлар эса истироҳат боғлари, маҳаллалар ва гузарлар, тарихий қадамжолар ҳамда қабристонларда бўлиб ўтаётган умумхалқ ҳашарида ёрдам беришаяпти.
Олий таълим муассасаларида ўтказилаётган хайрия ҳашарида 80 минг нафарга яқин профессор-ўқитувчилар, талабалар ва соҳа ходимлари иштирок этмоқда.
Олий таълим муассасалари жамоаси томонидан 483,6 гектар ер майдонларида ҳашар ишлари олиб борилди.
Ҳашар давомида 159,9 километр ариқ ва лотоклар тозаланиб, 311,3 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилари чиқариб ташланди.
Олий таълим муассасалари ҳудудидаги 86 188 дона дарахтга шакл берилиб, оқланди. Қолаверса, юртимиздаги 65 зиёратгоҳ ва қабристонларда олиб борилган хайрия ҳашарида талабалар жамоалари қатнашди.
Шунингдек, 492 нафар ёлғиз кекса, нафақадаги ва ногирон, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга имкон қадар ёрдам кўрсатилди.
Жойларда ҳашар ишлари давом этмоқда.