Бугун Ўзбекистоннинг Биринчи очиқ кейс-чемпионати иштирокчиларини рўйхатга олиш якунланди
Олий ўқув юртига қабул илк бор жамоавий синовлар, қобилиятлар синовлари ва иш берувчилар билан интервью шаклида ўтказилмоқда.
Банк-молия академиясида таълим олиш учун 1400 номзод http://qabul.bfa.uz/ да кейс-чемпионатда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтди. Олий ўқув юртига қабул илк бор жамоавий синовлар, қобилиятлар синовлари ва иш берувчилар билан интервью шаклида ўтказилмоқда.
600 дан зиёд киши МВА (банк иши) йўналиши бўйича таълим олиш учун ариза берган, шу тарзда бир ўринга 20 дана ортиқ талабгор бор. Ушбу ўқув йилидан бошлаб Академиянинг барча талабаларига битта тилни билиш ва икки тилни тушуниш (ўзбек, рус, инглиз) талаби қўйилмоқда.
Ўқув дастури 100 дан ортиқ академик фанни қамраб олади, улардан талабалар ўзларининг амалий фаолияти учун энг зарурини танлаб олиши мумкин. Танлаш мумкин бўлган ўқув курслари орасида қуйидилар бор: FinTech, Data Science, таваккалчилик менеджменти, киберхавфсизлик, эмоционал интеллект, ўзгаришларни бошқариш ва бошқа қизиқарли фанлар.
Москва, Олма Ота, Коҳира, Брюссель ва жаҳоннинг бошқа машҳур пойтахтларининг энг яхши бизнес-мактаблари профессорлари ва амалиётчи мутахассислари дарс беришга жалб қилинади ҳамда банк ва молия муассасалари раҳбарларининг янги авлодига таълим беришда иштрок этади.
Чемпионат иштирокчилари ўртасида рақобат жуда кучли, биринчи ва иккинчи турда иштирок этиш учун ариза берган 66 жамоадан фақат 30 та жамоа ўтиш баллини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Жамоалар молиявий ташкилотларнинг келажаги, солиқ тизимини ислоҳ қилиш, камбағалликни қисқартириш ва долларларштириш, янги технологияларнинг иқтисодиётга ва жамиятга таъсири билан боғлиқ кейсларнинг ечимини топган.
Сизда ҳали мамлакатнинг молиявий элитаси сафига кириш имконияти бор. Бугун, ярим тунгача қуйидаги манзил бўйича рўйхатдан ўтинг: http://qabul.bfa.uz/. Магистратурага ҳужжат топширишда асосий маълумот ва эгаллаб турган лавозимга оид барча чекловлар бекор қилинди.
Банкнинг ахборот хизмати .
Реклама ҳуқуқи асосида.