Бугун Япония атом энергетикаси қандай ривожланмоқда?
Ўзбекистон делегацияси жорий йилнинг 2-7 декабрь кунлари Японияга қилган хизмат сафарида мазкур мамлакатнинг атом электр станцияларидан фойдаланиш бўйича тажрибасини ўрганишга муваффақ бўлди.
Ўзбекистон делегацияси жорий йилнинг 2-7 декабрь кунлари Японияга қилган хизмат сафарида мазкур мамлакатнинг атом электр станцияларидан фойдаланиш бўйича тажрибасини ўрганишга муваффақ бўлди.
Сафар чоғида делегация Toshiba Energy Systems & Solutions Corporation (TESS) корпорацияси таркибига кирувчи Toshiba Keihin Factory заводидаги иссиқлик ва атом электр станциялари учун асосий технологик ускуналарни ишлаб чиқариш жараёни билан танишди. Шунингдек, улар ишлатилган ядро ёқилғиси ва ядровий материаллар омборхоналари фаолияти ва у ерда ишлатилган ядро ёқилғиси ва ядровий материаллар омборхоналари атроф-муҳит, унга туташ ҳудудларга салбий таъсир кўрсатмаслиги ҳақида ҳам атрофлича маълумотга эга бўлди.
Делегация учун JAPC компаниясининг “Цуруга” АЭСидаги хавфсизлик талабларини янги талабларга мослаштириш бўйича амалга оширилган тадбирлар янада муҳим аҳамият касб этди.
Ҳозирги пайтда ушбу станциянинг иккинчи энергоблокини қайта ишга туширишга тайёргарлик кўрилмоқда. Ушбу АЭС қошидаги аварияга жавоб чораларини кўриш бўйича ўқув-машқ маркази хам мавжуд.
“Фукусима-1” АЭСдаги авария оқибатларини бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳам делегациянинг алоҳида диққат марказида бўлди.
Маълумот ўрнида, “Фукусима” АЭС даги ҳалокатгача (2011, март), Японияда 54 та фаолиятдаги атом реактори мавжуд эди. Япония атом электр станциялари мамлакат электр энергиясининг 30 фоизга яқин қисмини ишлаб чиқарган. Ҳозирги пайтда бешта АЭС да 9 та реактор ишлатилмоқда. Ҳозирги кунда қолган реакторлар модернизация ва қайта ишга тушириш босқичида турибди.