Бугун туғилган кун – Шоҳрух Шарахметов
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Шоҳрух Шарахметов 1977 йил 7 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган.
Ш.Шарахметов 1998 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 1999 йил Буюк Британиянинг Эксетер университетини тугатган. У меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази етакчи мутахассиси, бош мутахассиси вазифасидан бошлаган.
Шоҳрух Шарахметов 2021 йил Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси вазифасига тайинлангунга қадар қатор масъул лавозимларда ишлаган. Хусусан, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раис ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ижро этувчи аппарати бош консультанти, Молия вазири ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари бўлган.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари ёдга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!