Бугун Дохада Евроиттифоқ ва толибон вакиллари учрашади
Евроиттифоқ вакилларининг толибон вакиллари билан бугун, 12 октябрда Дохада ташкил қилинувчи учрашуви техник кўриниш ва аҳамият касб этади.
“ANSA” хабарига кўра, Евроиттифоқ бу музокараларда толибон ҳукумати қонунийлигини тан олиш сингари масалаларни муҳокама қилмайди – ҳали бу ҳақда гап бормайди.
Айни бир пайтда мамлакатда инклюзив ҳукумат тузилиши лозимлиги масаласи муҳокамада бўлади.
Шунингдек, одамлар Афғонистонни тарк этиши учун имкониятларни осонлаштириш ҳам кўриб чиқилади.
Музокарачилар, шунингдек, Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари масаласини ҳам муҳокама қилади.
З.Мирзабоева, ЎзА