Бугун 7 нафар боксчи қизимиз қитъа чемпионати жангларида қатнашади
Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида бокс бўйича U19 ва U23 ёш тоифасида давом этаётган Осиё чемпионатининг кеча ўтказилган жангларида Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси рақибларини мағлуб этди.
Жумладан, -51 кг. вазнда Гулсевар Ғаниева филиппинлик Хиан Багуиненни, -54 кило оғирликда Узукжамол Юнусова қирғизистонлик Милана Шихшабековани, Хуморабону Мамажонова -57 килограммда индонезиялик Нурул Иззани, -60 кг. оғирликда Муштарийбону Иброҳимжонова Вьетнам вакили Ти Нхунг Қуангни, Севинч Хуррамова -65 кг.да қозоғистонлик Аружан Жангабаевани мағлубиятга учратди.

Терма жамоамиз аъзоси Робияхон Бахтиёрова -48 кг. вазнда мезбонлар вакили Линда Сарига 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Бугун, 9 июль куни қитъа биринчилиги жангларида 7 нафар U19 терма жамоамиз қизлари рингга кўтарилади.
Жуфтликлар билан танишинг:
-48 кг: Мафтуна Мусурмонова - Юра Танака (Япония)
-51 кг: Назокат Мардонова - Ши-Чун Чоу (Хитой Тайпейи)
-54 кг: Сабрина Чакоманова - Сонг Ҳан (Корея Республикаси)
-57 кг: Робия Равшанова - Прачи (Ҳиндистон)
-60 кг: Севара Маматова - Жие Ҳонг (Корея Республикаси)
-65 кг: Рушанабону Исоева - Ваншика (Ҳиндистон)
-70 кг: Мафтуна Янгиева - Лакшу (Ҳиндистон).
Эслатиб ўтамиз, 17 июлга қадар U19 ва U23 ёш тоифасида эркаклар ва боксчи қизлар ўртасида ўтаётган чемпионатда мамлакатимизнинг 28 нафар спортчиси қатнашмоқда.
Т.Рўзиев,
ЎзА