“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида воркаут бўйича Наманган вилояти босқичи ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманида ёшлар ўртасида ташкил этилган “Беш ташаббус олимпиадаси” оммавий спорт мусобақаларининг воркаут спорт тури бўйича вилоят босқичи юқори савияда бўлиб ўтди.
Мусобақада вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан саралаб олинган иқтидорли ёш спортчилар иштирок этиб, ўзининг куч-ғайрати, жисмоний тайёргарлиги, чаққонлиги, эпчиллиги, шунингдек, ирода ва матонатини намоён этди.
[gallery-30315]
Воркаут спорти ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш ҳамда спортга бўлган қизиқишини янада оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мусобақа якунларига кўра, Янгиқўрғон тумани вакили Жавлон Собиржонов 1-ўринни қўлга киритди. Кейинги ўринлар Давлатобод туманидан Мирзоҳид Ҳамидов ва Янги Наманган тумани вакили Ҳусниддин Маҳмудовга насиб қилди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА