Бугун туғилган кун
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов 1971 йил 15 июнда Андижон вилояти Балиқчи туманида туғилган.
15 июнь
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов 1971 йил 15 июнда Андижон вилояти Балиқчи туманида туғилган.
У 1995 йилда Фарғона политехника институтини муҳандис қурувчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. Қаҳрамон Ҳакимов меҳнат фаолиятини Избоскан тумани ИИБда бошлаган. Фаолияти давомида саноат ва қурилиш соҳасида бир қатор масъул лавозимларда ишлаган. 2017-2019 йилларда «Ўзмахсуссувқурилиш ИК» ДК, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигида ишлаган.
2019 йилда Тошкент вилоятининг маъмурий маркази Нурафшон шаҳри ҳокими вазифасига тайинлангунга қадар «Toshuyjoy LITI» акциядорлик жамияти бош директори лавозимида меҳнат қилган.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган «Бугун туғилган кун» лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!