Британия биринчи ихтисослашган сунъий йўлдош мудофаа бўлинмасини ташкил этди
Қироллик ҳаво кучлари III космик таъсир эскадрони (III Space Effects Squadron)ни яратди. Бу мамлакат сунъий йўлдошлари ва коинотдаги манфаатини душман аралашуви ва ҳужумидан ҳимоя қилиш вазифаси юклатилган биринчи махсус кучлар бўлинмаси бўлади.
Эскадрон рақибнинг самовий фаолиятини, жумладан, электрон уруш орқали бузади, ёмонлаштиради ёки тўсиб, ҳам мудофаа, ҳам ҳужум вазифасини бажаради.
Янги бўлинма қуролли кучларнинг барча даражаларидан мутахассисларни бирлаштиради. Икки RAF қўшини эса коинот кузатуви ва таҳдиддан огоҳлантириш учун жавобгар бўлади. III-сонли таъсир эскадронига хатарга бевосита қарши туриш вазифаси юклатилади.
Британия расмийлари сунъий йўлдошлар миллий хавфсизлик, алоқа, навигация ва ракета ҳақида огоҳлантириш учун жуда муҳимлигини таъкидламоқда. Шу билан бирга Лондон фазодан тинч мақсадда ва барқарор фойдаланишга содиқлигини таъкидлаган.
С.Раҳимов, ЎзА