Божхоначилар огоҳлиги иш берди
Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постида яна бир қоидабузарликнинг олди олинди.
Божхона постига “БАА-Ўзбекистон” йўналишида ҳаракатланаётган юк автотранспорт воситаси кириб келганда тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилгандан ортиқча ҳамда тегишли ҳужжатларда қайд этилмаган умумий қиймати қарийб 110 миллион сўмлик автомобил эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов,
ЎзА