Божхона тўлови ундирилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан суд қарорлари ҳамда бошқа давлат органлари қарорларини ижро этиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Бюронинг Наманган вилояти бошқармаси Чуст тумани бўлими тарафидан олиб борилган ижро ҳаракатларидан сўнг фуқародан 118,2 миллион сўм қарздорлик давлат идораси фойдасига ундирилди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Олий суднинг 2025 йил 4 февралдаги ҳал қилув қарорига кўра, қарздор шахс У.Ғ.дан республика Давлат божхона қўмитаси фойдасига 118,2 миллион сўм ундириш белгиланган.
Мазкур ҳужжат МИБ Чуст тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ҳаракатлар олиб борилган. Давлат ижрочиси томонидан қарздорга 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.
Аммо, шу вақт ичида қарздорлик қопламаганлик сабабли, ижро ҳаракатлар олиб борилди. Масъулиятни ўз вақтида англамай бурчини бажармаган қарздор билан ўтказилган қайта тушунтириш ва огоҳлантириш ишлари самара берди. У қарздорликни тўлиқ тўлаб берди. Шу билан бир қаторда, қўлланилган 8,5 миллион сўм давлат божи ҳам ундирилди.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА