“Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалининг тантанали очилиш маросимидан фоторепортаж
Кеча Сурхондарё вилояти Бойсун туманида миллий анъаналар ва қадриятларни ўзида мужассам этган “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Фестиваль доирасида Бойсуннинг бетакрор табиати қўйнида миллий урф-одатлар, халқ оғзаки ижоди намуналари, қадимий қўшиқ ва рақслар намоён этилмоқда. Турли мамлакатлардан келган фольклор жамоалари ўз чиқишлари орқали маданий ранг-барангликни ёрқин ифодалаб, томошабинларга унутилмас таассуротлар тақдим этди.
Очилиш маросимида миллий либослар намойиши, халқ ўйинлари ва анъанавий ҳунармандчилик кўргазмалари фестивалга алоҳида файз бағишлади. Айниқса, саҳнада намойиш этилган мусиқий чиқишлар ва театрлаштирилган композициялар тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.
[gallery-29154]
“Бойсун баҳори” фестивали халқлар ўртасидаги дўстлик ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, бой миллий меросни кенг тарғиб этишга хизмат қилмоқда. Фестивалнинг илк куниёқ иштирокчилар ва меҳмонлар қалбида илиқ хотиралар қолдирди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОВ (сурат), ЎзА