Бошланғич синф ўқитувчилари иштирокида ўқув семинари
Бугун Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ХТБ бошланғич таълим методисти Марҳабо Ўлжабоева ташаббуси билан 14- умумтаълим мактабида тумандаги бошланғич синф ўқитувчилари иштирокида «Таълим ислоҳотларини амалга оширишда маҳорат дарсларининг аҳамияти» мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Дарс интерфаол методлардан ва ахборот технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда ташкил этилди. Бошланғич синф ўқитувчиси Нилуфар Абдуқодированинг «Ўқувчилар билим самарадорлигини оширишда сўз қудрати ва руҳлантиришнинг ўрни» мавзусидаги методик тавсияси йиғилганларда илиқ таассурот қолдирди ҳамда «Иқтидорли ўқитувчилар клуби» деб номланган беллашувга уланиб кетди.

Шу куни, семинарда иқтидорли ўқитувчилар ўзларининг билим ва бор маҳоратларини намоён қилишди. Ўқув семинарида ВХТБ бошланғич таълим методисти Г.Давронова ва туман, шаҳарлардан фан методистлари ҳамда мактаб методбирлашма раҳбарлари иштирок этдилар. Семинар сўнгида фан методистлари, ўқитувчилар ва вилоят бошланғич таълим методисти Г. Давронова томонидан очиқ дарслар таҳлил қилинди.

Мазкур семинарда иштирок педагоглар ўзаро фикр ва тажриба алмашиб, тадбир давомида ўзларига керакли бўлган методик хулосаларга эга бўлдилар.
ЎзА