Бош прокурор ўринбосари – Гулистонда
Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ш.Узаков Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида бўлиб, ташриф доирасида туман сектор раҳбарларинг иш фаолияти, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар билан яқиндан танишди. Ш.Узаков сектор раҳбарлари билан дастлаб Бешбулоқ маҳалласидаги лимон етиштирувчи иссиқхонада бўлди. Сўнг, “Ибрат” маҳалласидаги Мисс Миледи" тикувчилик фабрикасида ва “Соҳилобод” МФЙдаги 18-сонли Давлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти билан яқиндан танишди.
Соҳилобод маҳалласидаги эҳтиёжманд оилага бориб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади.


Ташриф давомида туманнинг "Оғир худуд"ларидан бири деб топилган Ҳамид Олимжон махалласида бўлди. Ушбу маҳаллада олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар асосида қурилаётган объектлар билан танишиб, туман раҳбарларига тегишли кўрсатма ва тавсияларини берди. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси билан суҳбатлашди.


Президентимиз ташаббуси билан туманда кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларга таълим-тарбия бериш учун Гулистон туманида 176 ўринли «Нурли замин» мактаб-интернати қуриб битказилди.
Масъуллар ушбу мактаб-интернатида бўлиб, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Ш.Суяров, Ф.Тошматов (сурат), ЎзА