Бўш иш ўринлари ва саноат ярмаркаси
Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокимлиги ҳамда Мажбурий ижро бюроси ташаббуси билан навбатдаги бўш иш ўринлари ва саноат ярмаркаси ташкил этилди.
Туманнинг 1-сонли политехникумида ўтказилган ушбу тадбирда салоҳиятли иш берувчилар билан учрашувлар ўтказилиб, иш ўринларини расмийлаштириш, меҳнат шартномаларини тузиш ва меҳнат муносабатларига оид муҳим маълумотлар берилди.

Ярмаркада тадбиркорлар, ҳунармандлар ва иш берувчилар ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот бериб, шунингдек, ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиришди.
Тадбирнинг мақсади аҳолини иш билан таъминланиш имкониятларини яратиш ва ишсизликни камайтиришдир. Шу тариқа ярмарка ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш, меҳнат бозоридаги талаблар ва имкониятлардан баҳраманд қилишга ёрдам берди.

Ташкилотчилар янги иш ўринларини яратиш ва ишчиларни малакали хизматларга йўналтиришга катта эътибор қаратишди.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири