Борис Жонсон: Таърифга сўз йўқ!
COVID-19 билан курашда енгиб чиққан Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон шифохонадан чиққач, ўзининг илк видео мурожаатини йўллади.
COVID-19 билан курашда енгиб чиққан Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон шифохонадан чиққач, ўзининг илк видео мурожаатини йўллади.
У ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ҳаётини сақлаб қолишда иштирок этган барча тиббий ходимларга чексиз миннатдорлик билдирди.
“Мен икки ҳафталик муолажалардан сўнг, ниҳоят шифохонани тарк этдим. Шу давр мобайнида Миллий соғлиқни сақлаш хизмати, ҳеч шубҳасиз, менинг ҳаётимни сақлаб қолишди. Уларга миннатдорлик билдириш учун муносиб сўз тополмаяпман“, – деди Жонсон.
Бош вазир шу кунларда тиббиёт ходимларига қанчалик қийин эканлигини ўз кўзлари билан кўрган. Шунингдек, у ҳозирги мураккаб шароитда ижтимоий масофани сақлаб, чексиз чидам ва матонат кўрсатаётган барчага ташаккур изҳор этган.
Жонсоннинг ҳомиладор қаллиғи Кэрри Саймондс ҳам ижтимоий тармоқда пандемия ҳақида бир-икки оғиз сўз айтиб, соғлиқни сақлаш тизими, жумладан севгилиси даволаниб чиққан “St. Thomas Hospital” ходимлари шаънига жуда илиқ фикрларни билдирган.