Болалик – Конституция ҳимоясида
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан Наманган туманидаги 25-умумий ўрта таълим мактабида қатор ҳуқуқий тадбирлар ўтказилмоқда.
875 нафар ўғил-қиз сабоқ олаётган таълим масканида ўқувчиларнинг пухта билим эгаллаши учун зарур замонавий шароит яратилган. Ёшларнинг дарсдан бўш вақтини самарали ташкил этиш учун 40 дан зиёд та фан ҳамда спорт йўналишидаги тўгараклар ишлаб турибди.
Мактабда ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимини оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Бош қомусимиз қабул қилинган кун олдидан ҳуқуқий саводхонлик тадбирлари кўлами янада кенгайди.
[gallery-4978]
“Биз Ватан посбонлари”, “Қонун ва биз”, “Конституция – инсон манфаатлари таянчидир”, “Мен қонунни ёд оламан”, “Қувноқ болалик – Конституция ҳимоясида” мавзуларида иншолар танлови, викторина, ҳуқуқий танловлар ташкил этилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА