Болалардан – болаларга
ФОТОРЕПОРТАЖ
Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри олдида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан “Болалардан – болаларга” хайрия тадбири ташкил этилди.
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилган тадбирнинг асосий мақсади эҳтиёжманд ва ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, ёш авлод қалбида меҳр-оқибат, инсонпарварлик ва саховат туйғуларини мустаҳкамлашдан иборат бўлди.
[gallery-29733]
Тадбир давомида таниқли ижодий жамоалар ва театр студиялари иштирокида маданий-кўнгилочар дастурлар, мусиқий чиқишлар ҳамда саҳна кўринишлари намойиш этилди. Бу эса болажонларга байрамона кайфият улашди.
Шунингдек, жажжи иштирокчиларга китоблар, ўқув қуроллари, ўйинчоқлар ва турли совғалар топширилди.
Ташкилотчилар таъкидлаганидек, мазкур хайрия тадбири болалар ўртасида дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ғамхўрлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шу билан бирга, ёшларда эзгулик қилиш, бошқаларга ёрдам бериш ва ижтимоий масъулият ҳиссини шакллантиришга кўмаклашади.
Тадбирда ҳамкор ташкилотлар, фаол ёшлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Камола Юсупова, Сарвар Ўрмонов (сурат), ЎзА