Болалар оромгоҳлари мавсумга ҳозирланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Яқин кунларда умумтаълим мактабларида жорий ўқув йили якунланиб, ёзги таътил даври бошланади. Мавсумда ўқувчиларнинг мириқиб дам олиши учун оромгоҳларда яратилган шароит муҳим аҳамият касб этади.
Хоразм вилоятидаги 29 та болалар ёзги оромгоҳида бу йил 11 минг 450 нафар ўғил-қизни соғломлаштириш ва дам олишини ташкил этиш режалаштирилган. Оромгоҳларда мавсумга пухта ҳозирлик кўрилмоқда.
[gallery-17380]
Вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов Янгибозор туманидаги “Паҳлавон” ва ўтган йил вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Келажак эгалари” иқтидорли ўқувчилар оромгоҳида бўлиб, мавсумга тайёргарлик ишлари билан танишди.
Жараёнда вилоят раҳбари ёзги таътил даврида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, оромгоҳлар фаолиятини намунали ташкил этиш, эҳтиёжманд оилалар фарзандларини соғломлаштириш юзасидан масъулларга топшириқлар берди.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА