Бола ҳуқуқлари поймол бўлмасин
Ҳар бир ота-она фарзанди вояга етгунига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбур. Бу ҳақда тегишли қонунчиликда ҳам белгилаб қўйилган.
Оила бузилган ва ота-онадан бири ўз фарзанди учун моддий таъминот – алимент тўлашдан бош тортган ҳолларда алоҳида яшовчи ота ёки онанинг бола таъминотида иштироки ўта долзарб масалага айланади.
Аслида ота-она ўз фарзандига ҳеч қандай давлат органининг аралашувисиз ҳам ўз ихтиёри билан ва мунтазам равишда моддий ёрдам кўрсатиши лозим.
Аммо...
Мажбурий ижро бюроси Сариосиё туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг 2017 йил 22 мартдаги қарорига асосан қарздор С.Ж.дан ундирувчи М.Я. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига кўра, 2017 йил 10 майдан бюронинг Сариосиё тумани бўлимида ижро иши юритилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланиб, унга тегишли мол-мулклар мавжуд эмаслиги аниқланмаган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари олиб бориш жараёнида қарздорнинг яшаш манзили кўздан кечирилганда, қарздор фуқаронинг йўқлиги аниқланиб, қарздорга нисбатан қидирув эълон қилинган. Қарорни ижро қилиш учун вилоят қидирув шўъбасига юборилган.
Ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздор С.Ж.га нисбатан қидирув эълон қилингани муносабати билан ҳужжат ижроси вақтинча тўхтатилган. Ижро ҳаракатлари даврида қарздор С.Ж.нинг яқин қариндошлари алимент тўловидан бўлган қарздорликни ўз зиммасига олди ва 2034 йил 1 октябрга қадар ҳисобланган 126 миллион сўм алимент пули тўлаб берилди.
ЎзА