Боғча боланинг қобилияти кашф этиладиган, зеҳни очиладиган масканга айланиши зарур – Президент
Италия, Буюк Британия, Германия, Сингапур ва Хитой тажрибаси асосида миллий қадриятларимизга мос дастур ишлаб чиқилди. 180 минг тарбиячи ва педагог янги методика бўйича ўқитилмоқда.
Ўйин орқали таълим беришга қаратилган дастур ҳозир боғчаларнинг 30 фоизида амал қилади. Йил якунига қадар у 38 мингдан ортиқ боғчанинг барчасига жорий этилади.
Тошкентда ЮНЕСКО шафелигида Болаларни эрта ёшдан таълимга жалб қилиш минтақавий маркази ва Италиянинг Режжио Эмилия маркази иш бошлади. Улар халқаро стандартлар ва инновацион ечимларни жорий этиш, ўйин орқали таълим бўйича амалий қўлланмалар тайёрлашга хизмат қилади.
Ҳар йили 50 нафар илғор тарбиячи хорижда стажировка ўтайди, барча боғчалар учун 100 та видеоконтент тайёрланади. Уч йиллик дастур асосида давлат боғчалари электрон доска, компьютер ва рангли принтер билан жиҳозланади.
ЎзА