Бобур фаолиятига бағишланган ҳафталик
Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов номидаги ижод мактабида шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан “Бобурхонлик ҳафталиги” ташкил этилди.
Ушбу ҳафталик доирасида ўқувчи-ёшлар онгига Бобурнинг улуғ ижодий ва илмий меросини чуқур сингдириш, ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида турли тадбирлар ташкил этилди.
Жумладан, Бобур ижодига бағишланган шеърлар, мақолалар, расмлар ва бошқа ижодий ишлар танлови эълон қилинган. Бу танлов орқали ёшларнинг Бобур ҳақидаги билимлари оширилди ва уларнинг ижодий қобилиятлари рағбатлантирилди.
[gallery-21729]
Бобур ҳаёти, ижоди ва илмий мероси ҳақида ўқувчилар билан очиқ дарслар ўтказилди. Бу дарслар орқали ёшлар Бобурнинг тарихий шахс сифатидаги аҳамиятини чуқурроқ тушуниш имкониятига эга бўлди.
Шоҳ ва шоир ижодидаги маънавий қадриятлар, инсонпарварлик ғоялари ҳамда миллий ғурур мавзуларида маънавият соатлари ўтказилди. Бу соатлар ёшларни миллий ва маънавий қадриятларга меҳр қўйишга ундайди.
Шунингдек, Бобурнинг тарихий мероси ҳақида ўқувчилар, ўқитувчилар ва меҳмонлар иштирокида давра суҳбатлари ташкил этилди.
Бу тадбирлар орқали Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби жамоаси ёшларни Бобур ижоди ва мероси билан яқиндан таништириш, уларнинг миллий ғурурини ошириш ҳамда ижодий фаолиятга рағбатлантириш мақсадига эришмоқда.
Тадбирлар доирасида Бобур ғазаллари ижросига бағишланган мақом кечаси ҳам ташкил этилди.
Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбири