Бобомерос ҳунар билан ризқ топаётганлар
Қўшоқбой Жабборов Жиззах шаҳрининг Жиззахлик маҳалласидаги машҳур косибларидан бири. Қирқ беш йилдирки, бобомерос ҳунар ортидан рўзғорини тебратиб келади.
Қўшоқбой ака ҳозирда 8 шогирди ҳамда фарзандлари билан “Жиззах чарм пойабзал“ хусусий ишлаб чиқариш устахонасида буюртма асосида пойабзал ишлаб чиқармоқда. Уста тикаётган пойабзаллар табиий чармдан, бежирим ҳамда сифатлилиги билан харидоргир. Шу билан бирга, корхонада ногиронлар учун ҳам ортопедик пойабзаллар тайёрланади.
[gallery-1492]
– Косибчилик сирларини отамдан ўрганганимда ҳали мактаб ўқувчиси эдим, – дейди Қўшоқбой ака.
– 15 ёшга тўлганимда қизиқишимни сезган отам мени тумандаги маиший хизмат уйига олиб борган ва икки йил косибчилик қилиб, мустақил фаолиятимни бошлаганман.
Уста маҳсулотларига тобора ошиб бораётган талабдан келиб чиқиб корхонасини кенгайтиришни мақсад қилган.
Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА