БМТ: ўн минглаб ғазоликлар очликдан азият чекмоқда
Ғазонинг марказий ва шимолида ўн минглаб одамлар очликдан азият чекмоқда.Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги вакили Aднан Aбу Ҳасен маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, шу ҳафтада биринчи марта эксклавнинг марказий ва шимолий қисмига инсонпарварлик ёрдами кела бошлади.
Шу билан бирга, у ҳозирги инсонпарварлик ёрдами ҳажми Ғазо аҳолисининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун етарли эмаслигини таъкидлади.
Aйни пайтда исроилликларнинг эксклавдаги ҳужумлари натижасида қурбон бўлганлар сони 22,18 минг кишидан ошган, уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир. Фаластин анклавининг 57 мингдан ортиқ аҳолиси жароҳат олди.
Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси Исроилнинг ҳаво, қуруқлик ва денгиздаги оммавий бомбардимонлари ҳамда эксклавнинг тўлиқ блокадаси туфайли озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар танқислигидан азият чекмоқда.
Минглаб бинолар, жумладан, касалхоналар, масжидлар ва черковлар ҳам Исроилнинг ҳаво ва қуруқлик ҳужумлари натижасида зарар кўрган ёки бутунлай вайрон бўлган.
ЎзА