БМТ: Глобал қочқинлар ўн йилда илк бор камайди
БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси (БМТ ҚОКБ) маълумотига кўра, бутун дунё бўйлаб мажбурий кўчирилиш сони ўн йил ичида биринчи марта камайган. Барибир, ушбу кўрсаткич ҳамон қабул қилиб бўлмайдиган даражада юқори бўлиб қолмоқда.
Ўтган йил 117,8 миллион киши шундай рўйхатга олинган, бу 2024 йилги ҳисоб-китобга нисбатан 5,4 миллион ёки 4 фоиз камайишни англатади. Мазкур даража муайян мамлакат ёки бошқа минтақалардаги уруш, офатдан қочганлар (35,6 миллион) ва ички кўчирилганлар (68,6 миллион) миқдорида акс этган.
Айни тенденция инсонларнинг ўз мамлакати ва келиб чиқиш минтақасига оммавий равишда қайтиши билан боғлиқ. 2025 йил қайтганлар сони ўтган йилга нисбатан 50 фоиз ортиб, 14,7 миллионга етди. Бу БМТ ҚОКБ 60 йиллик мониторинг тарихида жуда юқори кўрсаткич.
Ҳисобот муаллифлари таъкидлаганидек, аксар ҳолларда ўз юртига қайтиш “қабул қилувчи мамлакатда тобора ортаётган қийинчилик босими остида” содир бўлган.
Қочқинлар ва халқаро ҳимояга муҳтож бошқа шахсларнинг 70 фоиздан кўпи Афғонистон, Венесуэла, Сурия, Судан, Украина ва Жанубий Судан фуқаролари. Энг кўп қабул қилувчи давлатлар – Колумбия (2,8 миллион), Германия (2,7 миллион), Туркия (2,4 миллион), Уганда (1,9 миллион), Эрон (1,7 миллион), Чад (1,5 миллион) ва Покистон (1,3 миллион).
С.Раҳимов, ЎзА