Битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар топширилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов умумтаълим мактабларининг иқтидорли битирувчилари билан учрашди.
Тадбирда Термиз шаҳридаги мавжуд 30 та умумтаълим мактабини 2025/2026 ўқув йилида юксак натижалар билан якунлаган 41 нафар ўқувчига олтин ва 7 нафар ўқувчига кумуш медаллар тантанали равишда топширилди.
[gallery-30104]
Шунингдек, халқаро ва республика миқёсида ютуқларга эришган ҳамда муддатидан олдин олий таълим муассасалари талабалигига тавсия этилган битирувчилар муносиб рағбатлантирилди.
Маълумот ўрнида қайд этиш керак, жорий ўқув йилида вилоятдаги 996 та мактабнинг 328 нафар битирувчиси олтин, 83 нафар битирувчиси кумуш медаль соҳибига айланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА