Битирувчиларга диплом топширилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро давлат университетида 2025/2026 ўқув йили якунига бағишланган “Битирувчи–2026” диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги, олий таълим муассасалари, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари, битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Маросимда сўзга чиққанлар битирувчиларни университетни муваффақиятли тамомлагани билан қутлаб, уларга мустақил ҳаёт ва келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилади.
Бухоро давлат университети ректори, профессор О. Ҳамидов университетнинг халқаро майдондаги ютуқларига тўхталиб, БухДУ “Times Higher Education” (THE) “Sustainability Impact Ratings – 2026” халқаро рейтингида дунёнинг TOP-400 талигидан ўрин олганини алоҳида таъкидлади.
[gallery-30336]
Жорий ўқув йилида университетни 3 минг 986 нафар талаба муваффақиятли тамомлади. Уларнинг 331 нафари магистратура босқичи битирувчилари бўлиб, 75 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Бу мамлакатимизда хотин-қизларнинг илм-фан ва олий таълим соҳасидаги иштироки ҳамда салоҳияти тобора юксалиб бораётганининг яна бир ифодаси бўлди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА